...
МЕНЮ
ONLINE TV

Орамизда 160 ёшга кирганлар бор


19:19, 27.03.2016 Олам
 5 840

Дунёда шундай одамлар борки, уларнинг ўртача умр кўриши юз ёшдан ошади.

Уларнинг яшаш тарзи бошқаларникидан ажралиб туради.  Уларнинг соғлом турмуш тарзи бизга намуна бўла олади.

Бу одамлар совуқ сувда душ қабул қиладилар. 65 ёшда эса фарзанд кўра оладилар. Гап Покистоннинг Ҳунза водийси одамлари ҳақида кетмоқда.
 
Ҳунза кишилари ёзда фақат хом овқатлар истеъмол қиладилар,  қишда эса қуруқ мевалар,  асосан,  ўрик,  дон маҳсулотлари ва қўй сутидан қилинган пишлоқ ейдилар.

Бу одамлар учун “оч баҳор” деб номлаган вақт бўлиб,  бу пайтда улар рўза тутадилар. Тоза сувдан бошқа ҳеч нарса истеъмол қилмайдилар. Ҳунза одамлари икки ойдан тўрт ойгача фақат сув ичиб, ундан сўнг ўрик данагини ейишади.

Ҳунза одамларидан бири Саид Абдул Мобуда иммигрант ишчиларга пасспортини кўрсатганида,  улар ҳайратдан ёқа ушлаган. Чунки Саиднинг ёши 160 да эди.  Аввалига,  ишчилар бунга ишонмадилар, лекин текшириб кўрганларидан сўнг бунга амин бўлдилар. Саид яшайдиган қишлоқда деярли барча аҳоли шундай узоқ умр кўради. 
Руслан Сулаймонов 

Теглар:Ҳунза 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!