Грузияда янги қабул қилинган қонунга кўра, 2017 йилдан ҳарбий хизматга мажбурий чақирув бекор қилинади.
“Мен сизларнинг кўз ўнгингизда ҳарбий хизматга чақирув мажбуриятини бекор қилувчи фармонни имзолаяпман ва бу қарор кучга кирди”, дейди вазир.
Фармонга кўра, 2017 йилда ҳарбий хизматга чақирув тўхтатилади. Ҳозирги кунда Грузияда ҳарбий хизмат тўртта категорияга бўлинади – мажбурий, шартнома асосида, кадр ва заҳира.
Маълумот учун, мажбурий чақирувга 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган грузияликлар чақирилади. Хизмат муддати 12 ойни ташкил этади. Мамлакатда йилига икки марта ҳарбий хизматга чақирув бўлади, яъни баҳор ва куз ойларида.