...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонун ўзгариши кутилмоқда


08:45, 03.12.2018 Жамият
 7 137

Иккинчи хатбошисидаги “(олий маълумотли шахслар учун - тўққиз ой)” деган сўзлар чиқариб ташланади.

“Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши кутилмоқда. Бу ҳақдаги қонун лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
 
Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги 436–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 217-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 6, 262-модда; 2008 йил, № 9, 481-модда, № 12, 630-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, № __, __-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилади.
 
1) 5-модда иккинчи қисмининг:
 
иккинчи хатбошисидаги “(олий маълумотли шахслар учун - тўққиз ой)” деган сўзлар чиқариб ташланади;
 
учинчи хатбошисидаги “тўққиз” деган сўз “ўн икки”деган сўзлар билан алмаштирилади;
 
2) 18-модданинг учинчи қисмидаги “апрель” деган сўз “май” деган сўз билан алмаштирилади;
 
3) 19-модданинг биринчи қисмидаги “февраль-март” деган сўзлар “март-апрель” деган сўзлар билан алмаштирилади;
 
4) 20-модданинг бешинчи қисми:
 
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилади:
 
“йигирма етти ёшга тўлганлиги сабабли Қуролли Кучлар заҳирасига ўтказиш тўғрисида;”;
 
саккизинчи хатбошиси тўққизинчи хатбоши деб ҳисобланади;
 
5) 21-модда:
 
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилади:
 
“Олий таълим муассасаларида кундузги ўқишда таҳсил олаётган талабалар ўз розиликлари билан сафарбарлик чақируви резерви хизматига олинишлари мумкин. Бунда талабалар ойлик ҳарбий йиғинларни ўташга йилнинг июль-август ойларида жалб этиладилар.”;
 
тўртинчи–олтинчи қисмлар тегишинча бешинчи–еттинчи қисмлар деб ҳисобланади.
 
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда аҳоли ўртасида моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлайди.
 
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
 
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштиради;
 
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминлайди.
 
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Теглар:Умумий ҳарбий мажбурият Ҳарбий хизмат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар