...
МЕНЮ
ONLINE TV

Депутат аёллар иш вақтини 16:00 гача қисқартишини таклиф этмоқда


08:35, 03.12.2018 Жамият
 4 145

Депутат ўз фикрида давом этаркан, қонунчиликка киритилиши керак бўлган ўзгартишни изоҳлаб берди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров Ўзбекистонда аёлларнинг иш вақтида 8 соатдан 6 соатга қирқартириб, 16:00гача этиб белгилашни таклиф қилди. У бу ҳақдаги фикрини ЎзАга билдирган.
 
Депутатга кўра, оналарнинг фарзандлари кам муносабатда бўлаётгани, ишдан чарчаган ҳолда уйга бориб, улар билан шуғулланмаётгани фарзандларнинг келажаги учун салбий таъсир ўтказмоқда.
 
“Оила жамиятнинг термометридир. Ундаги ҳолат жамиятнинг соғлигини кўрсатади. Олимлар дунёда террористларни энг кўп “тарбиялаётган” қитъа – Африка эканлигини айтмоқдалар. Сабаблари ўрганилганида ушбу қитъада оила институтини инқирозга юз тутаётгани, 1-7 ёш орасидаги болалар оила меҳрини кўрмай улғаяётгани, тўйиб овқатланмаслик оқибатида юзага келадиган психо-нейрологик ва физиологик емирилиш ёшларда агрессив хулқ одатийлашиб бораётгани ойдинлашган.
 
Мамлакатимизда амалдаги қонунлар бола тарбиясининг биринчи босқич даври масъулиятини оила институтига юклаган (“Таълим тўғрисида”ги Қонун 11-модда). Лекин бугун оиланинг пойдевори ҳисобланган аёлларнинг салмоқли қисми фаол, меҳнат шартномаси билан корхона ва ташкилотларга боғланган. Улар иш вақти якунланмасидан оиласига қайтолмайди. Оилада она бўлмаслиги оила пойдеворини дарз кетишига олиб келади. Болалар мактабдан қайтиб, уларга “туҳфа қилинган” эркинликдан билганларидек фойдаланадилар. Ота билан деярли бир пайтда келган она ҳам дам олишга бирдек ҳақли. Муносабатлар инқирози секин-аста оиланинг инқирозига олиб келади. Афсуски, айнан шу ҳолат 55 фоиз оилаларнинг бузилишига сабаб бўлмоқда”, дейди Алишер Қодиров.
 
Депутат ўз фикрида давом этаркан, қонунчиликка киритилиши керак бўлган ўзгартишни изоҳлаб берди:
 
“Аёлсиз оилани мустаҳкамлаш мумкин эмас. Юқоридаги фундаментал муаммони бартараф этиш учун мамлакатимизда аёлларнинг меҳнат қилиш фаолиятини белгиловчи нормаларга ўзгартириш киритиш зарур. Масалан, аёлларнинг иш вақти соат 16:00 да тугатилиши керак. Шунда аёл фарзандлари ва умр йўлдоши учун вақт ажратади. Бу эса ўз ўрнида оиладаги эр-хотин, она-бола муносабатларида ижобий муҳитни юзага келтиради.
 
Замонавий оила дунёвий ва диний билимларга эга бўлган аёл атрофида қурилиши керак. У нафақат жамиятга ҳалол ва соғлом фуқарони тарбиялаб беради, балки самарали меҳнатга тайёр, хотиржам, Ватан тараққиётини таъминлаши керак бўлган ходимни ҳам вазифасига кузатиб қўяди. Мамлакатимиз ривожини фаровон оиласиз тасаввур қилиб бўлмаганидек, фаровон оилани оқила ва мукаррам онасиз ҳам тасаввур қилиб бўлмайди”. 

Теглар:Алишер Қодиров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар