...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда 32 ёшли кимса 1 кг марихуана билан қўлга тушди


15:05, 27.06.2016 Жамият
 2 981

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирлар натижасида яна бир жиноят фош этилди.

Тошкент шаҳар Бектемир ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Бектемир ЙПХ масканида Миробод туманида яшовчи 32 ёшли шубҳали шахслар тўхтатиб текширилганида, уларнинг қўлидаги сумкасидан бир килограммдан зиёд  марихуана гиёҳванд моддаси топилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теглар:ИИВ Жиноят Гиёҳванд моддалар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар