...
МЕНЮ
ONLINE TV

Google компанияси бош директорининг Twitter’даги саҳифаси ҳаккерлар ҳужумига учради


14:44, 27.06.2016 Технология
 2 829

Ҳаккерлар Сундар Пичаининг аккаунтини Quora хизмати орқали бузиб киришгани маълум бўлди

Ҳар доимгидек ҳаккерлар дунёга машҳур инсонларнинг шахсий аккаунтларини бузиб кириш ва ундаги маълумотларни қўлга киритишга такрор ва такрор ҳаракат қилишмоқда. Ҳаккерларнинг бу галги “жабрланувчиси” Google компаниясининг бош директори Сундар Пичаи бўлди. Бу ҳақда “Hitech.vesti.ru” нашри хабар бермоқда.
 
Гап шундаки, ҳаккерлар Сундар Пичаининг Twitter’даги икки марта рўйхатдан ўтишни талаб қиладиган мураккаб паролини бузиб киришган. Маълумотларга кўра, бу ҳаккерлар “таниш”. Улар Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цуккербергнинг ҳам Facebook ҳам Pinterest’даги шахсий саҳифасини бузиб киришга муваффақ бўлишганди.
 
Ҳаккерлар  бу хатти-ҳаракатларини таниқли шахсларнинг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифалари хавфсизлигини таъминлаш ва истаган киши бегона саҳифага кира олиши мумкинлигидан хабардор қилиш учун текширув олиб бораётганликлари билан изоҳлашмоқда.  Мутахассисларнинг фикрича, ҳаккерлар Сундарнинг аккаунтини Quora хизмати ёрдамида бузишган. Пичаининг аккаунти Quora билан Twitter орқали боғланган бўлгани сабабли ҳаккерлар учун бу иш муаммо туғдирмаган. Айни вақтда Quora орқали жўнатилган Twit’лар ўчириб ташланган.
Умида Якубова

Теглар:Сундар Пичаи Quora Google Ҳаккерлар Twitter 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!