...
МЕНЮ
ONLINE TV

Грузияда Франциянинг ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизими жойлаштирилди


18:40, 20.12.2017 Жамият
 2 255

Жорий йилда, Грузия мудофаа вазири бир неча марта Францияга бориб, ўз ҳамкасблари билан бу мавзуда музокаралар ўтказган, ушбу тизим ишлаб чиқариладиган заводларда бўлган.

Грузия Мудофаа вазири Леван Изория, Францияда ишлаб чиқарилган ҳарбий ҳаво ҳужумига қарши тизим мамлакатда  жойлаштирилгани тўғрисида баёнот берди.
 
Грузиянинг Франциядан ҳаво ҳужумидан ҳимоя қилиш тизимини сотиб олиш тўғрисидаги келишув 2015 йилда имзоланган эди. Жорий йилда Грузия мудофаа вазири бир неча марта Францияга бориб, ўз ҳамкасблари билан бу мавзуда музокаралар ўтказган, ушбу тизим ишлаб чиқариладиган заводларда бўлган.
 
Вазир ўз чиқишида, “Биз сотиб олган техник ускуналар ҳозир Грузияда, мамлакатимиз ҳаво сарҳадларининг яхши қўриқланиши учун, франциялик ҳамкорларимиз билан биринчи босқичдаги ишларни якунладик, энди кейинги босқич устида ҳам янада жипсроқ ишлашга тайёрмиз”, - деган.
 
Шунингдек, ҳамкорликнинг иккинчи босқичи, грузия ҳарбийларини француз томони, ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизимини бошқаришга ўқитиб беришни ўз ичига олади, деб қўшимча қилган. 
Обил Сафаров

Теглар:Грузия Франция Ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизими 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар