Грузияда вино тайёрлаш усули энг қадимиги деб тан олинди ва “Гиннеснинг рекордлар китоби”га киритилди.
Ушбу рекорд Франция, Италия, Канада ва Грузиялик олимларнинг Тбилиси шаҳридан 50 км узоқликда жойлашган қадимги грузин манзилгоҳиларда олиб борган археологик қазувлар натижасига кўра, эътироф этилган.
Шунингдек, қазилмалар олб борилган манзилгоҳдан сопол кўзалар топилган бўлиб, бу сопол кўзаларнинг химиявий таркиби ўрганилганда, кўзаларда вино сақлангани маълум бўлган.
Бу ерда одамлар милоддан аввалги 6000- 5800 йилларда яшаган деб тахмин қилинмоқда. Бундан олдин, вино тайёрлаш милоддан аввалги 5 400 йилдан 5 000 йилгача бўлган даврда Эронда пайдо бўлган, деб тахмин қилинарди.