...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рекс Тиллерсоннинг истеъфога чиқиши ростми?


13:32, 04.12.2017 Олам
 1 787

Бош котибнинг истеъфоси ҳақидаги миш-мишларга Тиллерсоннинг ўзи жавоб беради.

Шанба, 3 декабрь куни, АҚШ бош котиби Рекс Тиллерсон  истеьфога чиқиши ва МҚБ директори Майк Помпео билан ўрин алмашиши ҳақида ОАВда тарқалган миш-мишларни асоссиз дея таърифлади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
 
Журналистларнинг тарқалган миш-мишларда заррача ҳақиқат бормиди, деган саволига Тиллерсон : “Йўқ”, дея жавоб қилди.
 
“Одамлар яхшироқ манба топишлари керак”,- деди Тиллерсон қисқа қилиб, АҚШ департаментида бўлиб ўтган суҳбатда.
 
Бош котибнинг айтишича, у фойдасиз бўлиб қолмагунича ўз лавозимида қолмоқчи.
 
“Фойдам тегиши ва бирор нима қилишим мумкин экан, мен шу ерда қоламан. Биз кўп ишлар қиляпмиз”, - деди Тиллерсон.
 
30 ноябрь куни  The New York Times газетаси Оқ уйдаги ўз манбасининг сўзларига асосланиб, Бош котибнинг истеъфоси ҳақида хабар тарқатган эди.
 
Нашрда берилган хабарга кўра, МҚБ директори Бош котиб лавозимини эгаллагач, унинг ўрнига Арканзас штати сенатори Том Коттон келиши кутилаётган эди.
 
Шунингдек, газета Трамп ва Тиллерсоннинг Шимолий Корея ядровий дастури устидаги келишмовчиликларини истеъфога сабаб қилиб кўрсатган. 
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Рекс Тиллерсон Истеъфо АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!