...
МЕНЮ
ONLINE TV

АПЛ. “Шаҳарликлар” “Вест Хэм” ҳимоясини синдиришди


13:24, 04.12.2017 Спорт
 2 233

Англия Премьер – Лигасининг 15-тур учрашувлари якунига етди.

Кеча, 3 декабрь куни Англия Премьер - Лигасининг 15-тур учрашувлари якунига етди.
 
Жумладан 15-турнинг сўнгги ўйинларида АПЛ пешқадами ўз майдонида Лондоннинг “Вест Хэм” клубини қабул қилиб, якунда иродали ғалабани тантана қилди.
 
“Вест Хэм” аъзолари битта гол киритиб олганларидан сўнг 10 киши бўлиб ҳимояга ётиб олишди.
 
57-дақиқада рақиб жарима майдончаси ичида пайдо бўлган ҳимоячи Николас Отаменди “шаҳарликлар”нинг жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлди.
 
Учрашувнинг 83-дақиқасида Кевин Де Брюйне тўпни жарима майдонидаги шериги Давид Сильвага узатди ва испаниялик футболчи чиройли голи билан жамоасининг иродали ғалабасини таъминлади.
 
Маълумот ўрнида, “Сити” чемпионатда кетма-кет 13-ғалабасини расмийлаштирди ва бу борада АПЛ рекордини такрорлади.
 
Агар “шаҳарликлар” кейинги турда “Манчестер Юнайтед”ни мағлубиятга учратишса, Англия клублари орасида кетма-кет 14 марта ғалаба қозонган ягона жамоага айланиб олишади.
 
Гвардиола шогирдлари бундан ташқари, мусобақа жадвалида 15-турдан сўнг 46 очко жамғариб, пешқадамликни мустаҳкамлади.
 
АПЛ. 14-тур.
 
Манчестер СитиВест Хэм 2:1.
Голлар: Отаменди (57), Сильва (83) - Огбонна (44).
 
“Манчестер Сити”: Эдерсон, Уокер, Отаменди, Мангаля, Данило (Габриэл Жезус, 46), де Брюйне, Сильва, Сане (Бернарду Силва, 90), Делф, Стерлинг, Агуэро (Фернандиньо, 85).
 
“Вест Хэм”: Адриан, Сабалета, Масуаку, Крессуэлл, Огбонна, Антонио (Айю, 88), Обианг, Лансини (Арнаутович, 69), Райс, Фернандеш, Куяте (Сако, 43).
 
Огоҳлантиришлар: Райс (17), де Брюйне (59), Адриан (90).
 
Шунингдек, 15-турда “Борнмут” ҳамда “Саутгемптон” жамоалари ўртасида ҳам қизғин баҳс ўтказилди.
 
Мезбонлар 61-дақиқага қадар 1:0 ҳисобида олдинда боришаётганди, лекин меҳмонлар ҳужумчиси Чарли Остин тўп киритиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
 
“Борнмут” – “Саутгемптон” 1:1.
Голлар: Фрэйзер (42), Остин (61).
 
“Борнмут”: Бегович, Фрэнсис, Дэниэлс, Смит, Аке, Кук, Серман, Фрэйзер (Афобе, 90), Станислас (Айб, 69), Кинг, Дефо (Уилсон, 69).
 
“Саутгемптон”: Форстер, Худт, ван Дейк, Бертран, Пье, Дэвис (Габбьядини, 85), Ромеу, Тадич (Лемина, 74), Уорд-Проуз (Редмонд, 46), Буфаль, Остин.
 
Огоҳлантиришлар: Смит (31), Дефо (31), Лемина (76).
 
АПЛ 15-турдан кейинги ҳолат қуйидагича кўриниш олди.
 

 
 

Теглар:Манчестер Сити Вест Хэм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


АПЛда етакчи ўзгарди

11:38, 01.10.2018 2 716

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!