Японияда интернетнинг узилиши кутилмаган ҳалокатлар ҳамда фавқулодда ҳолатларга сабаб бўлмади...
Google компаниясининг маълум муддат давом этган техник хатолари сабабли Япония ҳудудида интернет тармоғига уланиш билан боғлиқ узилиш ҳолатлари кузатилди. Бу ҳақда “The Next Web” нашри хабар бермоқда.
Компаниянинг техник ходимлари динамик йўналтирувчи протоколга нотўғри маълумотлар киритган. Шу сабабли йирик япон провайдерлари халқаро тармоққа уланиш имкониятидан маълум муддат чекландилар. Ижтимоий тармоқ ишлаган ҳудудларда эса интернетнинг ишлаш тезлиги суст бўлганлиги кузатилди.
Google компанияси вакили ушбу техник ҳолат юзасидан узр сўраб, фойдаланувчилар мурожаатидан сўнг барча хатоликлар 8 дақиқа ичида тузатилганини маълум қилди.
Япония ҳукуматининг хабар беришича, интернетнинг маълум муддатга узилиши Японияда кутилмаган ҳалокатлар ва фавқулодда ҳолатларга сабаб бўлмади.