Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси ўзининг саҳифасида бир кунлик фарзандига аталган мактубни эълон қилди.
Ота-она чақалоққа Август деб исм қўйишди. Бу ҳақда Марк Цукерберг ўз саҳифасида эълон қилди ва қизига аталган мактубни ҳам илова қилди.
“Қадрли Август! Бу оламга хуш келибсан! Онанг иккимизга қандай инсон бўлиб вояга етишинг қизиқ... Опанг туғилганида, биз унга қандай оламда дунёга келгани ҳақида хат ёзган эдик. Умид қиламизки, сизлар таълим сифати юқори бўлган, касалликлар кам бўлган, инсонлар ўртасидаги муносабатлар мустаҳкам бўлган оламда улғаясизлар. Биз барча ихтиролар ва янги технологиялар ёрдамида сизларнинг авлод — бизнинг авлоддан кўра яхшироқ яшашга ҳақли эканлигингиз ҳақида ёзгандик. Биз шундай келажакни яратиш мажбуриятини ўз зиммамизга оламиз”, дейилади Августга аталган илк мактубда.
Маълумот учун, 32 ёшли Цукерберг ва Чаннинг тўнғич қизи Максима 2015 йил 1 декабрда дунёга келган эди.