...
МЕНЮ
ONLINE TV

Германияликлар “Pokemon Go” устидан шикоят қилишмоқда


18:41, 10.08.2016 Олам
 3 499

Шаҳарча аҳолиси покемон овчиларининг туни билан шовқин солиб кўчаларда юрганидан норози.

Германиянинг Штайнау-ан-дер-Штрассе шаҳарчаси бургомистри Йорг Уффельн Nintendo компаниясига расмий равишда мурожаат этиб, покемонларни шаҳар кўчаларидан олиб ташлашни сўрамоқчи.  Бу ҳақда TACC хабар бермоқда.
 
Бунга 10 минг киши яшайдиган шаҳарча аҳолиси маҳаллий ҳокимиятга кўчаларда шовқин солаётган “покемон овчилари” устидан шикоят қилгани сабаб бўлди. “Овчилар” туни билан аҳолига тинчлик бермаяпти, дейилади хабарда. 
 
“Мен ҳеч кимга ёмонлик тиламайман. Аммо кўчаларда шовқин солиш ҳолатлари такрорланаверса, бунга чек қўйиш керак.  “Покемон ўйновчилари” маъсулиятни ҳис қилган ҳолда, тўпланиб,  шовқин кўтаришни тўхтатишлари керак”, дейди Уффельн.
 
Бундан ташқари, Германиянинг бир қатор давлат органларида “Pokemon Go” ўйини билан боғлиқ ноодатий ҳолатлар кузатилган.  Масалан,  Ташқи ишлар вазирлиги биносидаги барча покемонлар тутилиб, Ички ишлар вазирлигига юборилган. Бу ҳақда икки вазирлик орасида  Twitter орқали амалга оширилган ёзишмалар гувоҳлик бермоқда. 
 
“Бизнинг “овчилар” покемонлар борасида муваффақиятга эришди.  ТИВдаги барча покемонлар тутилди ва ИИВга юборилди”, деб ёзилади Ташқи ишлар вазирлиги ёзишмасида. Орадан бир неча дақиқа ўтгач, Ички ишлар вазирлиги дипломатларга ўз “миннатдорчилигини” билдирган. “ТИВдаги қадрли ҳамкасблар,  катта раҳмат! Сиз бизни ёзги таътил пайтида қўллаб-қувватлаганингиздан жуда хурсандмиз”, дейилади ИИВ жавобида.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Pokemon Go Германия Штайнау-ан-дер-Штрассе 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!