...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШлик келинчакнинг отаси тўйга бошқа инсон танасида келди


18:21, 10.08.2016 Олам
 6 661

Жени отасининг юраги кўчириб ўтказилган кишидан тўйида отасининг вазифасини бажаришни сўради...

АҚШ одатларига кўра, никоҳ ўқиш маросимида келинни куёв олдига унинг отаси кузатиб боради. Агар келиннинг отаси бирор сабаб билан маросимда иштирок эта олмаса, келинчакнинг амакилари, акаси ёки укаси бу вазифани адо этиши керак.
 
Бир неча кун аввал Пенсильванияда ўтган тўй маросимида келинчакнинг отаси бошқа инсон танасида ташриф буюрди, деб ёзади “Medportal.ru” нашри.  Гап шундаки, бундан 10 йил аввал, 2006 йилнинг сентябрида уйларига тушган 16 ёшли ўғри Жени Степиеннинг отасига қарата ўқ узади. Эркак оғир аҳволда шифохонага етказилади. Бироқ оила бошлиғини сақлаб қолишнинг имкони бўлмайди. Шундан сўнг, Степиенлар оиласи оталарининг тана аъзоларини бошқа беморларга трансплантацияга беришга розилик билдиришади. Шу тариқа Майкл Степиеннинг юраги Нью-Жерсилик 4 фарзанднинг отаси, 16 ёшидан бери тахикардиядан азият чекувчи Артур Томасга трансплантация қилинади.
 
Степиенлар мурожаат қилган ташкилот операциядан сўнг, яқин кишиларининг юраги трансплантация қилинган беморларлар ва бунга розилик берган оиланинг ўзаро учрашиб туришига рухсат берарди. Шу сабабли, Артур Томас операциядан сўнг, Степиенларнинг оиласига миннатдорчилик  мактубини юборди. Шундан сўнг, ҳар икки оила узоқ йиллар мулоқотда бўлиб туришди.
 
Бир неча ой аввал, яъни тўй санаси маълум бўлгач, марҳумнинг қизи Жени турмушга чиқаётгани сабабли, Артурдан отаси ўрнида уни меҳроб олдига олиб боришини сўрайди. Артур ушбу шарафли вазифани бажаришга розилик билдирди ва Нью-Жерсидан Пенсильванияга келди. 
 
Женини меҳроб олдига, бошқа инсон танасида бўлса ҳам отасининг юраги кузатиб борди.
 
“Мен, Женининг тўйига унинг отаси вазифасини бажариш учун келганимдан бахтиёрман. Агар керак бўлса, шу ергача пиёда келган бўлардим”, дейди миннатдорлик оҳангида Артур Томас.
Умида Якубова

Теглар:Пенсильвания Нью-Жерси Трансплантация Тўй 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!