Туркия Ҳарбий ҳаво кучлари бош қўмондони агар давлат тўнтариши муваффақиятли амалга оширилса, президент этиб тайинланиши режалаштирилган.
Хабарга кўра, исёнчиларнинг бу режаси тергов пайтида юзага чиққан.
Ўзтурк 16 июлда Анқарадан унча узоқ бўлмаган Акинжи ҳарбий ҳаво кучлари базасида қўлга олинди. Унинг барча ҳарбий унвонлари бекор қилинди. Бироқ генерал ўзининг исёнга алоқаси борлигини рад этган.
Эслатиб ўтамиз, 15 июль куни Туркияда бўлган ҳарбийлар исёни натижасида 246 киши ҳалок бўлди, икки мингдан ортиқ одам жароҳатланди. Туркия давлат тўнтаришини амалга оширишда Гулен бошчилигидаги ФЕТО ҳаракатини айблаб келмоқда.