Шаҳарча аҳолиси покемон овчиларининг туни билан шовқин солиб кўчаларда юрганидан норози.
Бунга 10 минг киши яшайдиган шаҳарча аҳолиси маҳаллий ҳокимиятга кўчаларда шовқин солаётган “покемон овчилари” устидан шикоят қилгани сабаб бўлди. “Овчилар” туни билан аҳолига тинчлик бермаяпти, дейилади хабарда.
“Мен ҳеч кимга ёмонлик тиламайман. Аммо кўчаларда шовқин солиш ҳолатлари такрорланаверса, бунга чек қўйиш керак. “Покемон ўйновчилари” маъсулиятни ҳис қилган ҳолда, тўпланиб, шовқин кўтаришни тўхтатишлари керак”, дейди Уффельн.
Бундан ташқари, Германиянинг бир қатор давлат органларида “Pokemon Go” ўйини билан боғлиқ ноодатий ҳолатлар кузатилган. Масалан, Ташқи ишлар вазирлиги биносидаги барча покемонлар тутилиб, Ички ишлар вазирлигига юборилган. Бу ҳақда икки вазирлик орасида Twitter орқали амалга оширилган ёзишмалар гувоҳлик бермоқда.
“Бизнинг “овчилар” покемонлар борасида муваффақиятга эришди. ТИВдаги барча покемонлар тутилди ва ИИВга юборилди”, деб ёзилади Ташқи ишлар вазирлиги ёзишмасида. Орадан бир неча дақиқа ўтгач, Ички ишлар вазирлиги дипломатларга ўз “миннатдорчилигини” билдирган. “ТИВдаги қадрли ҳамкасблар, катта раҳмат! Сиз бизни ёзги таътил пайтида қўллаб-қувватлаганингиздан жуда хурсандмиз”, дейилади ИИВ жавобида.