Германия канцлерининг миграцион сиёсати кўпчилик аҳолининг норозилигига сабаб бўлмоқда.
Германия сайловчилари мамлакат канцлери Ангела Меркелни унинг миграцион сиёсати туфайли жазолади. Бу ҳақда “The Wall Street Journal”
хабар берди. Маълумотларга кўра, 13 март куни Германиянинг учта маъмурий бирликларида бўлиб ўтган сайловларда “Германия учун муқобил” партияси юқори натижа қайд этди. Мазкур партия Меркелнинг миграцион сиёсатига қарши фаол ҳаракат олиб бормоқда. Шундай қилиб, антимиграцион партия Германия сиёсий аренасида маҳкам ўрнашиб олди. Бу билан шундай хулосага келиш мумкинки, немис жамиятида миграцион сиёсат туфайли бўлиниш юз берди.
“Бизнинг миграцион сиёсатга нисбатан аниқ позициямиз бор ва муҳожирларни қабул қилишга қаршимиз. Бизни ёқлаб овоз берган сайловчилар бизнинг позициямизни қўллаб-қувватлайдилар”, – дейди партия вакилларидан бири.
Кузатувчиларнинг фикрича, “Германия учун муқобил" партиясининг муваффақиятлари Ангела Меркелнинг миграцион сиёсатига кескин таъсир кўрсатиши амри маҳол.
Олдинроқ, Ангела Меркель “Германия учун муқобил” партиясини кескин танқид қилиб ўтган, дейилади хабарда.