...
МЕНЮ
ONLINE TV

Германияда номаълум шахс 4 кишини пичоқ билан жароҳатлади


15:05, 10.05.2016 Олам
 2 385

Жароҳатланганлардан бири вафот этди.

Бугун, 10 май куни тонгда Германиянинг Мюнхен шаҳридаги темир йўл станциясида номаълум шахс 4 кишини пичоқ билан жароҳатлади, деб хабар беради РИА Новости.
 
Бавария жиноят полицияси берган хабарларга кўра, жароҳатланганлар орасида 50 ёшли эркак шифохонага етказилган, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.
 
4 кишини пичоқ билан қувиб жароҳатлаган шахс воқеа жойининг ўзида ушланди. У 27 ёшли Германия фуқароси бўлиб чиқди. Атрофдагиларнинг гувоҳлик беришларига қараганда, бу шахс пичоқ билан ўзи танимаган кишиларга жароҳат етказаётиб, “Оллоҳу акбар”, деб қичқирган.
 
“Биз ҳозирча унинг диний экстремист экани ёки йўқлиги ҳақида билмаймиз. Аммо одамларнинг айтишларига қараганда, у бу разилликни амалга ошираётиб “Оллоҳу акбар”, деб қичқирган”, дейди Мюнхендаги Бош прокуратуранинг расмий вакили Кен Хайденрайх.
 
Орадан бироз вақт ўтиб, полиция жиноятчининг бу хатти-ҳаракатига “сиёсатга алоқадор сабаблар” борлигини аниқлаган.
Умида Якубова

Теглар:Германия Жароҳатланганлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!