...
МЕНЮ
ONLINE TV

Германияда Меркелга қаршилар сони ортмоқда


18:46, 04.02.2016 Олам
 3 075

Германия 2018 йилгача Сурияга ёрдам тариқасида 2.3 миллиард евро – 2.57 млрд АҚШ доллари, бу йил эса 1.1 млрд евро ажратиш мажбуриятини олди

Бугун,  4 февраль куни Лондонда Сурияда тинчликни таъминлаш учун донор давлатлар иштирокида халқаро анжуман бўлиб ўтди.  Унда Германия канцлери Ангела Меркель нутқ сўзлаб шундай деди: 

“Барча манфаатдор томонлар Сурияда ўт очишни тўхтатиш мажбуриятига эгалар,   лекин Башар Асад ҳукумати  кўпроқ масъулдир”.  Бу ҳақда “Dailysabah.com”  хабар беради.

Анжуман давомида Меркель  Германия 2018 йилгача Сурияга ёрдам тариқасида 2.3 миллиард евро – 2.57 млрд АҚШ доллари,  бу йил эса 1.1 млрд евро ажратиш мажбуриятини олгани ҳақида таъкидлаб ўтди.

Ангела Меркелнинг миграция сиёсати мамлакатда унга қарши фикрларнинг кўпайишига сабаб бўлмоқда.  ARD жамоат телеканалининг ўтказган сўровномасига кўра канцлернинг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланиш даражаси 46 фоизни ташкил этган.  Бу 2011 йилдан бери энг паст натижа ҳисобланади.

Меркелнинг Германия чегараларини қочоқлар учун очиш қарори кучли танқид остида қолмоқда.  Ҳаттоки унинг Христиан демократик партияси ичида ҳам бу қарорга қаршилар етарлича топилади.

Шунга қарамасдан немисларнинг кўпчилик қисми қочоқларга бошпана бериш тарафдори.

Германияга Яқин Шарқдан  келаётган қочоқлар оқимини тўхтатишнинг ягона йўли – минтақадаги  тинчликни таъминлашдир.  Шунинг учун ҳам Ангела Меркель барча манфаатдор давлатларни ягона мақсад сари чорламоқда.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Меркель Сурия Башар Асад Германия Қочоқлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Javlonbek
10:32 06.02.2016

Kansler haq! Muhojirlarga yordam zarur!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!