...
МЕНЮ
ONLINE TV

Германияда 94 ёшли отахон беш йилга қамалди


19:24, 17.06.2016 Олам
 4 045

Германияда фашистлар давридаги жиноят учун ҳалигача суд ишлари давом этмоқда.

Освенцим концлагерининг собиқ қўриқчиларидан бири, 94 ёшли Райнхольд Хан 170 минг кишини ўлдиришда айбланмоқда. Унинг устидан ўтказилаётган суд Ҳолокост бўйича сўнгги судлардан бири бўлиши мумкин.

Хан фашистлар Германияси томонидан босиб олинган Польшадаги Освенцим ўлим лагеридаги жинояти учун беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилди.

Германияда фашистлар давридаги жиноят учун ҳалигача суд ишлари давом этмоқда.

Маълумот учун, Освенцим-Биркенауга 1940-1945 йиллар оралиғида 1.1 миллион яҳудий келтирилиб йўқ қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Райнхольд Хан устидан суд жорий йилнинг февраль ойида бошланган эди. Орадан тўрт ой вақт ўтиб, суд уни беш йил қамоқ жазосига маҳкум этди.

2011 йилгача немис суд органлари прокуратурадан собиқ концлагерь қўриқчиларининг жиноятда бевосита иштироки ҳақида далиллар келтиришларини талаб қилган эди. 2011 йилда судланган собиқ қўриқчи Жон Демьянюк устидан чиқарилган қарордан сўнг, айбланувчиларнинг тўғридан-тўғри иштирокини исботлашга етарли далиллар бўлмаса ҳам, ваколатли органлар томонидан собиқ концлагерь қўриқчиларига қарши жиноий иш қўзғатилиши белгилаб қўйилди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Германия Освенцим Райнхольд Хан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!