32 ёшлик аёл жазмани унга уйланишдан бош тортгани учун қасд олди.
Маҳаллий полиция вакили Башир Аҳмаднинг сўзларига кўра, воқеа Покистоннинг марказий шаҳарларидан бири Маҳдум Рашидда бир кун олдин, яъни 16 июнь куни содир бўлган. Аҳмад жиноятчи аёл 32 Монил Маигини айтиб ўтди.
Полициячининг айтишича, Маи аллақачон турмушга чиққан ва жазмани Садоқат Али билан турмуш қурмоқчи бўлган. Шу ўринда, аёл эри билан ажрашиш ниятида юрган. Али турмуш қуришни хоҳламагач, Маи унинг устига кислота сепган. Жабрланган жазман айни дамда Панжоб вилоятининг Мўлтон шаҳридаги шифохонада даволанмоқда.
Покистонда одатда аёллар кислота сепилишининг қурбони бўладилар, бунда аёл эркакка турмушга чиқишни рад этса, уни ҳақорат қилса, номус учун эркак аёлдан ўч олади. Бироқ аёлларнинг эркакларга кислота билан ҳужум қилиши камдан-кам учрайдиган ҳолатдир.