Жек Ма "Alibaba Group"га 1999 йилда асос солган ва мазкур компания жуда тез ривожланиб кетди.
“Alibaba”нинг яратилиши менинг ҳаётимда қилган энга катта хатомдир. У менинг ҳаётимни бунчалик ўзгартириб юборади деб ўйламаган эдим. Мен шунчаки, унча катта бўлмаган компания ташкил қилмоқчи эдим, аммо у йириклашиб кетди”, дейди компания асосчиси.
Ма агар унга кейинги ҳаётда яшаш имкони берилса, бундай бизнес билан шуғулланмаслигини таъкидлаб ўтди.
“Менда дунёнинг исталган жойига бориб, у ерда хотиржам вақт ўтказиш имкони бўлишини хоҳлайман”, дейди у.
Ма ўзининг энг катта мақсади – дунёдаги барча тадбиркорлик турларини қўллаб-қувватловчи электрон коридор яратиш эканлигини айтди.
Маълумот ўрнида, “Alibaba Group” 1999 йилда Хитойда ташкил этилган бўлиб, компания интернет-савдо билан шуғулланади. Унда 35 минг ходим фаолият юритади.