...
МЕНЮ
ONLINE TV

Германия ҳукумати: “Ақлли қўғирчоқларни йўқ қилиш лозим”


10:10, 21.02.2017 Олам
 2 785

Ақлли, интернет тармоғи орқали ишлайдиган бу қўғирчоқлар болага “ўзига керак бўлган” маслаҳат ва буйруқларни бериши мумкин экан.

Айни дамда Германия ҳукуматида болалар учун ишлаб чиқариладиган ақлли қўғирчоқларга қарши нафрат пайдо бўлган. Ҳукумат бундай қўғирчоқлар жосус, деган тўхтамга келмоқда.
 
Ақлли қўғирчоқларнинг аксарияти интернет ёрдамида ишлайди. Улар орасида ота-она учун болани масофадан кузатиш имконини берувчилари ҳам бор.
 
Ана шундай ўйинчоқлари орасида энг ақлли қўғирчоқлардан бири Кайла саналади. Кайлани ишлаб чиқарган мутахассисларнинг фикрига кўра, ушбу қўғирчоқ нафақат бола билан суҳбатлашиши, балки кичкинтойни қизиртирган саволларга интернет орқали жавоб топиб бериши ҳам мумкин экан. Бу ҳақда “Euronews” хабар қилмоқда.
 
Германия Федерал агентлиги вакиллари Кайла қўғирчоғининг ишлаш технологияси ҳакерларга уни бузиб кириш ҳамда боланинг,  унинг ёнида бўлган катталарнинг ҳаракатларини назорат қилиш имконини бериши мумкинлигини айтишмоқда.
 
Аммо хавф бу билан тугамайди. Назорат билан бирга қўғирчоқ болага турли мавзуларда “ўзига керакли бўлган” маслаҳат ва буйруқларни бериши, оиласи ҳақидаги маълумотларни қўлга киритиши мумкин.
 
Маълумотларга кўра, Кайланинг технологиясида қонунга хилоф бўлган қурилма бор. Ҳакерлар айнан шу қурилма асосида ғаразли мақсадларини амалга оширишлари мумкин.
 
Шу сабабли, Германия ҳукумати фарзандига шундай қўғирчоқларни олиб берган ота-оналарни Кайлани йўқ қилиш кераклиги ҳақида огоҳлантиришмоқда.
 
Бундан аввал, HelloKitty бренди ишлаб чиқарган ақлли қўғирчоқлар ҳақида шундай маълумот тарқалганди. HelloKitty ҳам онлайн-интернет хизмати асосида ишлайди.
 
Яна, Гонконгнинг VTech Holdings фирмаси ишлаб чиқарувчи электрон қўғирчоқлар ҳам киберҳужумчилар томонидан маҳв этилган.
 
Ўшанда, ҳакерлар бу қўғирчоқни сотиб олган 5 миллион киши ҳақидаги тўлиқ маълумотга эга бўлганди. Улар орасида 200 минг нафар болалар ҳам бор.
 
Юқоридаги фикрларга қўшилган ҳолда экспертлар фарзандига ақлли қўғирчоқларни сотиб олиб берган ёки харид қилиш арафасида турган ота-оналарни эҳтиёткорликка чақирмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Кайла Қўғирчоқ Интернет Германия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!