21 февраль куни Ўзбекистон Республикаси бўйлаб кутилаётган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг.
Андижонда кун давомида ҳаво ҳарорати +1, кечаси эса -6 бўлиши кутилмоқда. Фарғона ва Наманган вилоятларида кундузи +6 даража илиқ, кечаси 4 даража совуқ бўлади. Фарғона водийсида ҳаво очиқ бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди.
Сирдарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ҳаво ҳарорати кундузи +5, кечаси -5 даража бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди, шамол ғарбдан секундига 10 метр тезлик билан эсади. Жиззах, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида эса ҳаво ҳарорати кундузи +3, кечаси -4 бўлиши кутилмоқда. Кун давомида илиқ ҳаво бўлиб, булут бўлмайди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кундузи +7, кечаси -3 бўлади, қўшни вилоят Навоийда эса +3 даража илиқ, кечаси 6 даража совуқ бўлиши мумкин. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ҳаво ҳарорати кундузи +6, кечаси 3 даража совуқ бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик кузатилмайди.