...
МЕНЮ
ONLINE TV

Германия неонацист партиянинг фаолиятини тақиқлаб қўймоқчи


17:36, 01.03.2016 Олам
 2 320

Миллий демократик партиянинг собиқ раҳбари Удо Фойгт Адолф Гитлерни “буюк давлат арбоби” деб атаган.

Германия олий суди сешанба куни нео-нацист партия фаолиятини тақиқлаб қўйиш ҳақидаги масалани кўриб чиқади. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.

Федерал конституцион судда ўта ўнг ва анти-иммигрант Миллий демократик партиянинг (МДП) мамлакат демократик тартиботига хавфли экани кўриб чиқилади.

Канцлер Ангела Меркель ҳукумати мазкур масала билан боғлиқ ҳолатни қўллаб-қувватламоқда. Меркелнинг матбуот котиби Штеффен Зайберт Миллий демократик партияни “анти-демократик, чет эл аҳолисига нисбатан ғаразли муносабатда бўлувчи (ксенафобик), антисемит ва анти-конституцион партия” дея қайта-қайта таъкидлаб ўтди.

Танқидчиларнинг айтишича, 5200 нафар аъзодан иборат МДП фаолиятига тақиқ қўйилса, унга аъзо одамларни ирқчилик қарашлари туфайли жабрланганларга айлантириб қўяди.

Партия 1964 йилда неофашист Немис Рейхи партияси вориси сифатида ташкил топган. МДП миллий сайловларда 1,3 фоиздан ортиқ овоз олмаган ва парламентга кириш учун имкон берувчи 5 фоизлик тўсиқдан ўта олмаган.

Шунга қарамасдан, партия Германиянинг собиқ коммунистик шарқидаги Мекленбург-Ғарбий Померания вилояти ва минтақадаги бошқа шаҳар кенгашларида фаолият олиб борган. Бундан ташқари, МДП Европа парламентида бир ўринга эга. Партиянинг собиқ раҳбари Удо Фойгт газетага берган интервюларидан бирида Адолф Гитлерни “буюк давлат арбоби” деб атаган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Германия Ангела Меркель МДП 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!