Республикамиз ҳудудида 176 та ёнғинлар қайд этилди. Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 3 нафар фуқаролар тан жароҳатлари олди ва 3 нафар фуқаро ҳалок бўлди.
Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида яшовчи фуқаро Н.Мамадалиевнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 70 кв метр майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган.
Андижон вилояти Олтинкўл туманида яшовчи фуқаро А.Асқаровнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 70 кв метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин ўчириш вақтида уй эгасининг 8 ёшли ўғлини куйган ҳолдаги жасади топилган.
Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи фуқаро Р.Назарованинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 100 кв метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин ўчириш вақтида ушбу хонадонда яшаган Б.Алимбековни куйган ҳолдаги жасади топилган.
Ушбу ҳолатлар бепарволик ва эътиборсизлик туфайли содир бўлмоқда. Бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун ёнғин хавфсизлиги талабларини ёддан чиқарманг. Газ ва электр жиҳозлардан тўғри фойдаланинг, очиқ оловдан фойдаланишда эътиборсиз ва бепарво бўлманг!