Видеотасвирлардаги ҳолатларни кўриб ҳайратдан ёқа ушлашингиз табиий.
Ижтимоий тармоқларда фирибгарлик билан боғлиқ видео кенг тарқалиб кетди. Унда тўхтаб турган машиналарга одамлар ўзларини урмоқдалар, гўёки автомобиль йўловчини уриб юбормоқда. Машина ичига жойлаштирилган камералар орқали олинган тасвирларда бир эмас, бир неча фирибгар кимсаларнинг ёлғондакам йўл-транспорт ҳодисасини уюштиришга бўлган ҳаракатларини кўриш мумкин.