...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда ўт ўчирувчилар рейтинг натижаларига қараб мукофотланади


11:57, 30.09.2017 Жамият
 2 179

Ўт ўқирувчилар икки тоифада кўра тақдирланадилар.

Ўзбекистонда давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларини рағбатлантиришнинг янги тизими ишлаб чиқилди.
 
Вазирлар Маҳкамасининг 27 сентябрдаги 772-сон қарори билан Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ёнғин хавфсизлиги инспекторларини, шунингдек, ёнғинларни ўчириш бўлинмаларининг сафдорлар таркиби ва хизматчиларини пул мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда “Norma.uz” нашри хабар берди.
 
Низомга кўра, юксак касб маҳоратини намойиш қилаётган ва ёнғинларнинг олдини олиш ва ўчиришга салмоқли ҳисса қўшаётган ходимлар қуйидаги тартибда рағбатлантирилади:
 
  • ёнғин хавфсизлиги инспекторлари — ҳар чорак якуни бўйича бир йўла пул мукофоти билан;
 
  • ёнғинларни ўчириш бўлинмаларининг сафдорлар таркиби ва хизматчилари — йил якунлари бўйича бир йўла тшланадиган пул мукофоти билан.
 
Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари низомдаги мезонлар асосида баҳоланади. Уларнинг касбий яроқлилиги ИИВ томонидан ишлаб чиқилган рейтинг тизимига кўра баҳоланади. Бунда моддий тақдирлашнинг икки тоифаси кўзда тутилган:
 
1-тоифа — лавозим маошининг 100%и миқдорида;
 
2-тоифа — лавозим маошининг 50%и миқдорида.
 
Ёнгин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари) бошлиқларининг билдиргилари буйруқ чиқариш учун асос ҳисобланади. Буйруқнинг матни тақдирлашга тавсия этилган ходимнинг бажарган ишининг асосланган баҳосини, тақдирлаш учун асосни ва унинг тоифасини ўз ичига олади.
 
Ҳужжат расман 28 сентябрдан кучга кирди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ёнғин хавфсизлиги хизмати ИИВ Пул мукофоти Касбий яроқлилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар