...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп Осиё турнеси давомида 5 та давлатга ташриф буюради


11:41, 30.09.2017 Олам
 3 198

Трамп ташрифи давомида Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан Шимолий Корея муаммосига алоҳида тўхталиб, унга нисбатан қатор санкцияларни жорий этиш масаласига эътибор қаратмоқчи.

АҚШ президенти Дональд Трамп 3–14 ноябрь кунлари Япония, Жанубий Корея, Хитой, Вьетнам ва Филиппин давлатлари бўйлаб Осиё турнесини бошлайди.
 
Оқ уй матбуоти берган баёнотга кўра, АҚШ раҳбари ташрифи давомида мамлакат етакчилари билан иқтисодий, сиёсий ва мадания соҳаларни ривожлантириш борасида музокара олиб боради.
 
Президент Дональд Трамп бир қатор икки томонлама ва кўп томонлама учрашувларда, жумладан, Осиё–Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик (APEC) саммити ҳамда Жануби-шарқий Осиё давлатлари Ассоциацияси (ASEAN) саммитида иштирок этади.
 
Оқ уй баёнотида, шунингдек, “Президент Трамп Америка хавфсизлиги ва фаровонлиги учун эркин ва очиқ Ҳинд–Тинч океани минтақаси муҳимлигини муҳокама қилиш ниятида. У Америка савдо шериклари билан адолатли ва ўзаро манфаатли иқтисодий муносабатлар ўрнатиш муҳимлигини айтган.”
 
“Президентнинг учрашувлари халқаро ҳамжамиятнинг Шимолий Кореядан таҳдидга қарши курашиш ва Корея ярим оролининг тўла ҳамда қайтарилмас ядросизлантиришга эришиш бўйича қатъиятларини кучайтиради”, деб қўшимча қилинган Оқ уй баёнотида.
 
Трамп ташрифи давомида Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан Шимолий Корея муамммосига алоҳида тўхталиб, унга нисбатан қатор санкцияларни жорий этиш масаласига эътибор қаратмоқчи.
 
АҚШ раҳбари Осиё турнеси якунида Ҳавайи (Гаваи) штатига ташриф буюради.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!