...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гамбургда таглик кийган Дональд Трампнинг ҳайкали ўрнатилди


12:46, 08.07.2017 Олам
 3 902

Greenpeace: G20’нинг бошқа етакчилари Дональд Трампнинг қачон улғайишини кутишмоқда.

G20 давлатлари раҳбарлари иштирокида ўтаётган саммит манзили бўлган Гамбургда Greenpeace фаоллари АҚШ президенти Дональд Трампнинг чақалоқ кўринишидаги ҳайкалини ўрнатишди. Ҳайкал Париж келишувини бузаётган ҳолатни акс эттирган. Бу ҳақда Greenpeace сайтида хабар чоп этилди.
 
Дональд Трампнинг 7 метрлик ҳайкали Эльба дарёси устига ўрнатилди. Бу жой G20 етакчилари учун концерт ўтказилган филармония биноси қаршисида. Ҳайкал кўриниши таглик кийган ҳамда йиғлаётган чақалоқ кўринишида бўлиб, бу акция АҚШнинг Париж келишувидан чиқишига қарши намойиш сифатида ўтказилди.
 
Greenpeace фаоллари “G20’нинг бошқа етакчилари Дональд Трампнинг қачон улғайишини кутишмоқда”, деб изоҳ беришди.
 
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп июнь ойи бошида АҚШни иқлим бўйича Париж келишувидан чиқиши ҳақида эълон қилганди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:G20 Greenpeace Париж келишуви Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!