Тўфон ёпирилган жойдаги аҳоли пунктларида вабо касали тарқалмоқда. Касалликка чалинганларни даволаш учун дори-дармон етишмаяпти.
Порт-а-Пиментда 9 октябрь куни сув олиб келган кассаллик сабаб 60 нафар одам ҳалок бўлгани аниқланди.
“Бу ерга бир қанча вақт сув келиб турди. Кассалликка чалинишнинг олдини олишимиз учун бизга тоза сув керак.
Беморларни даволаш учун дори-дармон зарур. Беморлар кўп, дорилар эса жуда кам”, дейди шифохона ходими Пеьр Луи.
Деярли бир ҳафта мобайнида тўфон 1000 кишини ҳаётдан олиб кетди. Минглаб одамларнинг турар жойларига сув кириб, қулади.
Балиқчи Евал Моррис мамлакат жануби-ғарбидаги Порт Салютда яшайди.
“Мен балиқчиман. Менинг қўшниларим ҳам фақат сотувчи ва балиқчилардан иборат. Биз ҳамма нарсамизни йўқотдик, ҳеч нарсамиз қолмади. Уйларимиз мустаҳкам қурилмаган экан, барчаси ер билан яксон бўлди. Мол-мулкимиздан айрилдик, борадиган жойимиз ҳам йўқ”, дейди у.
Қишлоқ жамоасига кўп ҳолларда тоза сув, озиқ-овқат маҳсулотлари ва қон етишмаяпти. Соғлиқни сақлаш жамоат тизими ривожланиш ўрнига, инқирозга юз тутмоқда.
БМТнинг ёрдами етиб келишига қарамай ўн минг нафар одам қочқинликда юрибди. Сув тошқини ва чиқинди тўпламлари БМТ ёрдамининг жамоат қишлоқларига етиб боришини қийинлаштирмоқда.