Касалликнинг тарқалиш хавфи — локал даражада “юқори”, минтақавий даражада “хавфли”, глобал даражада эса негадир “паст аҳамиятли” деб баҳоланмоқда.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий вакили Кристан Линдмайернинг таъкидлашича, касаликка чалинганларнинг 73 тасида ўпка вабоси аниқланган.
Бу касалликдан 17 киши вафот этган. Касалликнинг тарқалиш хавфи — локал даражада “юқори”, минтақавий даражада “хавфли”, глобал даражада эса негадир “паст аҳамиятли” деб баҳоланмоқда.
Вабо ҳозирча мамлакат пойтахти Антананариву ва бошқа йирик шаҳарларда аниқланмаган.
Мадагаскарда ҳар йили вабо касаллиги билан боғлиқ жуда кўплаб ҳолат қайд этилади. Ўтган йилга нисбатан жорий йилда касаллик шаҳарларнинг йирик туманларини кўпроқ қамраб олди ва бу ҳолат касалликнинг кейинчалик йирик шаҳарларга тарқалиш хавфини кучайтирмоқда.
Мадакаскардан келаётган йўловчилар Европа ва бошқа мамлакатлар аэропортида алоҳида тиббий кўрикдан ўтиши жорий қилинган.