АҚШнинг бутун дунёдаги маънавий етакчилик мавқеи президент Трамп томонидан узлуксиз равишда ўта жўн, очиқдан-очиқ намойиш этилаётган ирқчилик туфайли бутунлай парокандаликка учради.
Бундан олдинроқ, Washington Post газетаси Трамп Конгрессманлар билан учрашганда, “илонлар маконига айланган мамлакатлар”дан АҚШ га мигрантлар керак эмаслиги тўғрисида гапиргани ҳақида хабар берганди. Газетанинг маълум қилишича, бир гуруҳ сенаторлар Оқ уйда бўлишган ҳамда Гаити, Сальвадор ва Африка давлатларидан келадиган мигрантлар борасида ён беришни таклиф қилишган.
Ташкилотнинг сайтида эълон қилинган баёнотда, “Миллатимиз олға бориш учун курашаётган бир пайтда, бизнинг президентимиз ирқчилик ва ўзга миллатларни ёқтирмасликнинг қуённикидек тор инига янада чуқурроқ жойлашиб олмоқда. АҚШнинг бутун дунёдаги маънавий етакчилик мавқеи президент Трамп томонидан узлуксиз равишда ўта жўн, очиқдан-очиқ намойиш этилаётган ирқчилик туфайли бутунлай парокандаликка учради”, дейилган.
Шунингдек, ташкилотнинг пресс-релизида, “Унинг Африка, Марказий Америка ва Кариб денгизи мамлакатларига берган меъёрлардан чиқувчи тарифи фақат унинг президентлик даврининг эмас, балки бутун миллатнинг энг паст баҳога лойиқ кўрилгани бўлиб қолади”, дейилган.
Ўтган йили сентябрь ойида бир қатор давлатларнинг фуқаролари учун янги чекловлар эълон қилганди. Венесуэла, КХДР ва Чад давлатлариниг фуқаролари бу рўйхатга киритилган, Эрон, Яман, Ливия, Сурия ва Сомали давлатлари фуқароларига талаблар кучайтирилганди. Трамп бу чекловларни мамлакат хавфсизлигини таъминлаш билан изоҳлаган эди.
РАРКМА – АҚШдаги кўпсонли ва энг катта таъсир кучига эга ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларидан бири ҳисобланади. У асосан, аҳолининг “рангли” қатламининг ҳуқуқлари учун курашади. Бу ташкилотнинг тарихи юз йилдан кўпроқни ташкил қилади.