Аниқ далиллар асосида гумонланганлар халқаро ордерлар бериш орқали мамлакатга қайтарилади.
Khaleej Times нашрининг маълум қилишича, Саудия Арабистони коррупцияга аралашган ва ҳозирда хорижда яшаётган ўз фуқароларини экстрадиция қилишга эришишга ҳаракат қилади.
Қироллик Бош прокуратурасининг баёнотига кўра, улар бу борада бошқа давлатларнинг ҳамкорлигига умид қилади. Аниқ далиллар асосида гумонланганлар халқаро ордерлар бериш орқали мамлакатга қайтарилади.
Бу ҳам мамлакатда коррупцияга қарши олиб борилаётган кенг кўламли курашнинг бир қисми ҳисобланади. Бу кураш доирасида шаҳзода ва вазирлардан иборат 159 нафар киши қўлга олинган. 2017 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб суриштирув ишлари доирасида 376 та ҳисоб рақами музлатилган. Қўлга олинганларнинг кўпчилиги тергов билан ҳамкорлик қилгани учун озодликка чиқарилган.