Аслида мазкур лимузин Германия собиқ канцлери Гельмут Колга қарашли бўлган, лекин Коль уни Елцинга совға қилган.
2. Миср хавфсизлик кучлари айни дамда Қатарда қочқинликда юрган, Мусулмон биродарлари етакчиси Юсуф ал-Қарадавининг қизи Ола ва куёви Хоссам Халафни ҳибсга олди.
3. Японияда тинимсиз ёғган кучли ёмғирлар оқибатида мамлакатда сув тошқинлари юз берди. Натижада минглаб одамлар ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлишди. 93 ёшли чол эса вафот этди. Ҳозирда қутқарув-қидирув ишлари давом этмоқда.
4. Голландиянинг энг йирик банкларидан бири ҳисобланмиш ABN Amro банки сигарета ишлаб чиқарувчи корхоналарга сармоя ажратишни тўхтатишини маълум қилди. Тамаки саноатига кредит бермаслик орқали чекишга қарши ўз позициясини намоён этди.
5. Россия Федерациясининг биринчи Президенти Борис Елцинга тегишли бўлган Mercedes-Benz’нинг S класси Pullman лимузини сотувга қўйилди. Аслида мазкур лимузин Германия собиқ канцлери Гельмут Колга қарашли бўлган, лекин Коль уни Елцинга совға қилган. Ҳозирда лимузин хусусий коллекциядан жой олган бўлиб, барча асл ҳужжатлари жойида.