...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияликлар Путин 2018 йилдан кейин ҳам президент бўлишини истайди


09:11, 06.07.2017 Олам
 2 815

Россияликларнинг учдан бир қисми бўлажак президент ички сиёсатда бироз қаттиқ туриши керак, деб ҳисоблайди.

Тадқиқотларга кўра, 66 % россияликлар Владимир Путинни 2018 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларидан кейин ҳам президент лавозимини эгаллашини исташмоқда. 18% респондентлар эса бу лавозимда бошқа инсонни кўришади. 16 % киши бу саволга жавоб бера олмади.
 
Россиянинг “Ведомости” газетасида ёзилишича, россияликларнинг учдан бир қисми бўлажак президент ички сиёсатда бироз қаттиқ туриши кераклигини, 40 %и ҳозирги тизимдан розилигини, 12 %и уни бироз енгиллаштириш керак, деб ҳисоблайди.
 
Ташқи сиёсат борасида эса, 56 % аҳоли бўлажак президент ҳозиргидек сиёсат юритишини истаса, 19 % россияликлар Ғарб билан бутунлай алоқани узиш, 13 %и эса қарама-қаршиликларни камайтириш керак, деб фикр билдирган.
 
Қайд этиш керак, Владимир Путин сайловлардаги иштироки ҳақида гапиришга ҳали эрта эканини таъкидлаган. 
Нигина Ҳакимова

Теглар:Россия Владимир Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!