...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: Индонезияда зилзила, Парижда ёнғин ва қамоқхонадан қочган маҳбуслар


10:52, 12.06.2017 Олам
 3 563

Номаълум жиноятчилар Саудия Арабистонида майорни ўлдириш билан бирга яна икки ходимни жиддий жароҳатлашди.

1. Бугун, 12 июнь куни Индонезияда 5,6 баллик зилзила содир бўлди. Зилзила маркази Ява оролидан 160 километр узоқликда экани айтилмоқда. Ҳозирча зилзиладан жабр кўрганлар борлиги ҳақида маълумотлар берилмаган.
 
2. Бугун, 12 июнь куни Гаитида юк машинаси одамларни уриб юбориши оқибатида 12 киши ҳалок бўлган. Мамлакат ҳукуматининг тасдиқлашига кўра, ЙТҲ марказий бозор атрофида содир бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида ҳайдовчи ҳам борлиги аниқланди.
 
3. Бугун, 12 июнь куни Франция пойтахти Парижда содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12 нафарга етди. Маълум бўлишича, ёнғин кўп қаватли уйлар ичига ғаламис кимсаларнинг ёнаётган шиша идишларни улоқтириши натижасида келиб чиққан. Аввалига қурбон бўлган кишилар 4 нафарни ташкил этганди. Шунингдек, жароҳат олганларнинг 2 нафари оғир аҳволда.
 
4. Бугун 12 июнь куни, Саудия Арабистонида нотаниш жиноятчилар ЙПХ ходимларига ҳужум уюштириши натижасида полиция майори ҳалок бўлган. Мамлакат ҳукумати ЙПХ ходимлари жиноятчилар жойлашган автомобилдан портловчи моддани улоқтирганини кўришган ва уларни хавфсизлантирмоқчи бўлишган. Лекин жиноятчилар майорни ўлдиришган яна икки ходимни жиддий жароҳатлашган.
 
5. Бугун, 12 июнь куни Конго Демократик Республикаси шарқидаги Бени шаҳрида жойлашган қамоқхонага номаълум кимсалар ҳужум уюштирган. Натижада қамоқхонанинг 11 нафар қўриқчиси ҳалок бўлган. 930 дан ортиқ маҳбус қамоқхонадан қочишга эришган. Маълумотларга кўра, воқеа бўлиб ўтганидан сўнг қамоқхонада фақатагина 30 га яқин маҳбус қолган.
Акмал Эшонхонов 

Теглар:Конго Демократик Республикаси Саудия Арабистон Франция Париж Африка Гаити Индонезия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!