...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп Клинтонни қамаш кераклигини айтди


18:33, 10.10.2016 Олам
 3 600

Президентликка номзод бўлиб турган Дональд Трамп рақиби Ҳиллари Клинтонни сайловдан кейин ҳибсга олиш ниятида эканини айтди.

9 октябрь куни АҚШ президентлигига номзодлар Дональд Трамп ва Ҳиллари Клинтоннинг сайловолди иккинчи телебаҳси бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мунозарада кўплаб саволларга ойдинлик киритилди. Бу телебаҳс анча кескин фикрлар бўлгани билан аввалгисидан фарқ қилиб турди.
 
Жумладан, баҳс мобайнида Дональд Трамп Клинтонни АҚШ давлат котиби лавозимидаги фаолиятида электрон ёзишмалар маҳфийлигини сақлашда қилган хатолари туфайли қамалиши лозимлигини айтди.
 
“Агар президент бўлиб сайлансам, Клинтонни қамоққа тиқаман”, дейди Трамп. 

Трапм ушбу гаплари билан 2015 йили Ҳиллари  Клинтон хизмат ёзишмалари учун шахсий электрон почтасидан фойдалангани ва “почта можароси” деб ном олган жанжалга сабаб бўлганини эслатиб ўтди.
 
Ҳиллари Клинтон Давлат департаментига 55 мингта хизмат ёзишмасини тақдим этган. Қаттиқ танқид остига олингани учун 33 мингта шахсий ёзишмани ўчириб юборган.
 
Бу иш бўйича FBI текширув олиб борди ва ҳеч қандай жиноят излари топмаган.
 
Ҳиллари Клинтон эса бу можароларга, “Россия ҳукумати Америка давлат маълумоти омборига ҳакерлик ҳужумини уюштирмоқда. Бу орқали улар бизда ўтказилаётган президентлик сайловига таъсир ўтказишмоқчи. Бунда “WikiLeaks” ҳам иштирок этмоқда. Руслар маълумотларни ўғирлаяпти. Қандайдир ташқи куч бизнинг сайлов жараёнларига таъсир ўтказиши тарихда ҳеч қачон бўлмаган. Ишонтириб айтаманки, бу мендан кўра кўпроқ Трнампнинг фойдасига...”, дея аниқлик киритди.
 
“...балки Трампнинг Москвада бизнеси бордир, балки, Путин қилмоқчи бўлган барча ишларга розилик бергани учундир”, дея қўшимча қилади Клинтон хоним.
 
Трампнинг ўзи эса на сиёсат, на бизнес соҳасида Россия билан алоқаси борлигини таъкидлади.
 
Эслатиб ўтамиз, ўтган жума куни АҚШ Россияни ҳакерлик ҳужуми уюштирганликда айблаган эди. Россия ҳукумати эса айблов асоссиз ва сайлов жараёнида қилинаётган сиёсий ўйин деб ҳисоблашини билдирган.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Дональд Трамп Ҳиллари Клинтон Телебаҳс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!