...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик созанда Рим папаси билан учрашиб, унга ўзбек дўпписини ҳадя этди


18:12, 10.10.2016 Жамият
 4 071

Иззатилла Тошкенбоев Италиядаги ХII “Читта ди Пезаро” халқаро мусиқа танловидаги “Миллий куйлар” тоифасида, “Мусиқа учун Ди Фердинандо” ва Витторио Ливи номидаги халқаро танловларнинг бош мукофотларини қўлга киритди.

Мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасининг ривожига катта эътибор қаратиб келинмоқда.
 
Иззатилла Тошкенбоев Италиядаги ХII “Читта ди Пезаро” халқаро мусиқа танловидаги “Миллий куйлар” тоифасида,  “Мусиқа учун Ди Фердинандо” ва Витторио Ливи номидаги халқаро танловларнинг бош мукофотларини қўлга киритди. Бу ҳақда Жаҳон ахборот агентлиги хабар бермоқда.
 
Ёш созанда Жоаккино Россини номидаги Халқаро мусиқа фестивалида ўзбек миллий мусиқа асбоби – чангда “Севиллик сартарош”операсидаги мусиқали муқаддимани ҳамда ўзбек ва жаҳон мумтоз санъати асарларини юксак маҳорат билан ижро этгани боис улкан муваффақият ва эътирофга сазовор бўлди.  Ўзбекистоннинг ёш иқтидорли фарзанди мамлакатимиздан биринчи бўлиб “Келажак мусиқачиси” тоифасида мусиқа оламидаги энг юксак мукофотлардан бири – “Чинни қалб” совринини қўлга киритди.
 
Иззатилла Тошкенбоев Ватиканнинг машҳур Авлиё Пётр майдонида  Италиянинг Раи телерадиокомпанияси томонидан ташкил қилинган Халқлар ўртасида санъат ва мусиқа воситасидаги дўстлик фестивалида бутун жаҳоннинг юз минглаб томошабинлари қаршисида истеъдодини кўрсатди.  Ёш созанда чанг асбобида мусиқани зўр маҳорат билан ижро этгани боис Рим Папаси Франциск II ўз  таассуротини изҳор этгани ҳолда ўзбек мусиқачиси билан шахсан танишди. У Иззатилла Тошкенбоев тақдим этган ўзбек дўпписини эсдалик совға сифатида олди.  

Теглар:Рим Иззатилла Тошкенбоев Читта ди Пезаро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар