...
МЕНЮ
ONLINE TV

15 кун аввал йўқолган қиз гаражлар орасидан осилган ҳолда топилди


17:39, 10.10.2016 Олам
 12 569

24 ёшли марҳуманинг оила аъзолари унинг ўз жонига қасд қилиши мумкинлигига ишонишмаяпти.

Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрида истиқомат қилувчи Кундиз Бакеева шу йилнинг 27 сентябрь куни сирли равишда йўқолиб қолгани ҳақида полицияга хабар берилганди. Бугун, 10 октябрь куни, Кундиз йўқолган кундан 15 кун ўтиб, унинг мурдаси гаражлар сақланадиган массивда осилган ҳолда топилди. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар бермоқда.
 
Кундиз йўқолгач, унинг қидирилаётгани ҳақида Қарағандадаги ҳар бир кўчага эълонлар ёпиштирилганди. 24 ёшли қизнинг оиласи маҳаллий аҳоли вакилларидан қизларини топишда ёрдам беришларини ҳам сўрашганди.
 
“У бу ишни ўзи қилганми ёки унга ёрдам беришганми билмайман. Дугонамнинг жасади экспертизада. Воқеа жойида полиция, суд-тиббий экспертиза вакиллари ишлашмоқда. Шахсан мен унинг ҳаётни ўз истаги билан тарк этганига ишонмайман. Кундизнинг ўз жонига қасд қиладиган бирор сабаби йўқ эди. Йўқолиб қолишидан аввал, мен у билан суҳбатлашгандим. У ниҳоятда қувноқ эди, депрессия аломатлари сезилмасди”, дейди марҳуманинг дугонаси.
 
Қарағанда Ички ишлар департаменти Матбуот хизмати вакилининг сўзларига кўра, ушбу иш юзасидан жиноий иш очилган. Гарчи жиноят иши “ҚЖК 105-моддаси, ўз жонига қасд қилиш” бўйича очилган бўлса-да, суриштирув тергов ишлари олиб борилмоқда. Жасад устида бир қатор экспертизалар, текширувлар ўтказилмоқда. 
Умида Якубова

Теглар:Жиноят Қотиллик Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!