Операция учун керак бўладиган барча ҳаражатларни она ва болага суғурта компанияси тўлаб берди.
Фарзандининг аҳволи ёмонлашганини сезган аёл уни дарҳол шифокорлар олдига олиб борган. Бир қанча таҳлил натижаларига кўра, унга шошилинч тарздаги жарроҳлик амалиёти тавсия қилинган. Шундан сўнг аёл ERV суғурта компаниясига ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ушбу суғурта компанияси она ва боланинг 14,5 минг евро миқдоридаги барча ҳаражатларини ўз гарданига олган.
Жарроҳларнинг сўзларига кўра, магнит шарчалари ошқозоннинг турли қисмларида жойлашиб олган. Жарроҳлик амалиётидан 23 кун ўтиб болакайга уйга кетишга рухсат берилган.