...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гаитида сўнгги 10 йилликдаги энг кучли бўрон юз берди


11:28, 05.10.2016 Олам
 2 103

Табиий офат туфайли аҳоли бошпанасиз қолди. Уйлар томига қадар сув остида қолган.

Гаити сўнгги ўн йилликнинг энг кучли тўфони ичида қолди. Соатига 230 км тезликда эсган кучли шамол туфайли шаррос ёмғир ва сув тошқини кузатилди. Гаити ғарбида авж олган бўрон Куба маркази томон ҳаракатланмоқда, дея хабар бермоқда Интерфакс.
 
Жанубий Гаити пойтахт Порт-о-Пренс шаҳри билан боғлаб турувчи кўприк қулаб тушгандан сўнг, бутунлай цивилизациядан узилиб қолди. Хабарларга кўра, 70 минг аҳолига эга бўлган шаҳарда қатор уйлар сув остида қолган. Шунингдек, бир кишининг вафот этгани ҳам маълум бўлди. Яна 4 киши сув оқизиб кетиши оқибатида ҳаётдан кўз юмган. 
Дурдона Расулова

Теглар:Гаити Табиий офат Тўфон Бўрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!