Дональд Трамп Билл Клинтоннинг тиббий суғурта борасидаги фикрини қўллаб-қувватлаган бўлса-да, бу хулоса унинг рақиби, яъни Клинтон хонимнинг қистови остида қабул қилинганлигини ҳам айтиб ўтди.
АҚШ президенти Барак Обаманинг бу борадаги ислоҳоти 2010 йилда Конгресс томонидан қабул қилинганди. Унга кўра, миллионлаб аҳоли субсидияланган (маълум қисми қопланган) тиббий суғурта хизматидан фойдалана олган. Бундан ташқари, суғурта қилмаган америкаликлар ҳам бу хизматдан фойдалана олишган.
Баъзи тадбиркорлар учун бозордаги кутилмаган ўзгаришлар туфайли суғурта баҳоси кўтарилди. Билл Клинтоннинг таъкидлашича, унинг рафиқаси, яъни АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтон томонидан тақдим этилган ислоҳот кам даромадли аҳолининг ҳам тиббий ёрдам олиши учун имкон яратади.
Шу қаторда АҚШ президентлигига номзодлардан яна бири Республикачилар партиясидан Дональд Трамп ҳам Аризонадаги чиқиши давомида Клинтоннинг фикрини маъқуллади. Трамп, ҳатто, адолат учун Билл Клинтонга миннатдорчилик билдирган.