...
МЕНЮ
ONLINE TV

Валентин Юдашкин жиддий бетоб


10:50, 05.10.2016 Шоу-бизнес
 3 685

У буйрак соҳасидагижарроҳлик амалиётини бошдан кечирди.

Россиялик модельер Валентин Юдашкин саломатлиги туфайли Париждаги шахсий модалар кўргазмасини ўтказиб юборишга мажбур бўлди, деб ёзади “Dni.ru” нашри.
 
Маълумотларга кўра, кутюрье буйрак соҳасидаги жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган.
 
Юдашкин Париждаги модалар кўргазмасида қатнаша олмаган бўлсада, тадбир аввалида унинг иштирокидаги онлайн-видеомурожаат амалга оширилган. Кўргазмада модельернинг ўрнига қизи Галина Максакова ўғли билан  омма олдига чиққан.
 
Айни вақтда 52 ёшли модельер муолажаларни давом эттирмоқда. Шу билан бирга, у турли давлатларда ўтказилаётган модалар кўргазмаси ҳақида ҳам қайғурмоқда.
 
“Шифокорлар уни Парижга қўйиб юборишмади ва Москвада қолишни маслаҳат беришди. Улар парвоз вақтида босим беморнинг аҳволига ёмон таъсир қилиши мумкин, деган фикрга келишди. Валентиннинг буйраги бетоб. Аслида бу оилавий касаллик. Мен ҳам бу дард билан оғриганман. Албатта, бу енгил операция. Аслида бу кутилмаганда содир бўлди. Модалар кўргазмасига икки ҳафта қолганида шифокорлар унга жавоб беришмади. Биз Парижга учиб кетдик ва уни кутдик. Аммо шифокорлар рад жавобини беришди”, дейди Юдашкиннинг рафиқаси Марина Юдашкина.
 
Агар унинг саломатлиги яхшиланса, Юдашкин Москвадаги кўргазмада иштирок этиш ниятида.
Умида Якубова

Теглар:Валентин Юдашкин Мода 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!