Икки кишини уриб юборган автобус ҳайдовчиси бир жиноятдан қочаман деб, иккинчи, ўта оғир жиноятни содир этди.
Маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси аввалига икки кишини уриб юборган. Улардан бири воқеа жойида вафот этгач, ҳайдовчи автоуловда жуфтакни ростлаб, яширинмоқчи бўлган. Бироқ, кутилмаганда у мусиқачилар гуруҳини уриб кетган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, 34 киши тўқнашув сабаб нобуд бўлган. 15 киши эса яраланган.
Айни вақтда ушбу иш юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.