“Насаф” футболчилари Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Александр Лобанов қўриқлаётган дарвозани уч марта ишғол қилишди.
2. Ўзбекистонлик шахмат устаси Рустам Қосимжонов 21 май, якшанба куни Хитойнинг Чэнду шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионати мусобақасида кумуш медаль соҳиби бўлди. Қосимжоновни мусобақада хитойлик гроссмейстерлар Вей И ва Баи Жиншилар ортда қолдириб олтин медаль учун курашишди. Вей И рақибидан 7 очко кўп жамғариб мусобақа олтин медалини қўлга киритди.
3. Бугун, 23 май куни Россиянинг Свердловск шаҳрида бўлиб ўтган бешта автомобиль иштирокидаги ЙТҲ натижасида икки киши ҳалок бўлди, беш киши жиддий жароҳат олган.
4. Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси кеча, 22 май куни Қаршининг “Насаф” клуби билан Ўзбекистон кубогининг 1/8 финал босқичида баҳс олиб борди. Учрашувда “Насаф” футболчилари Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Александр Лобанов қўриқлаётган дарвозани уч марта ишғол қилишди.
5. Афғонистон ҳукумати бугун, 23 май куни бир кунда мамлакатнинг турли нуқталаридан 70 дан ортиқ жангариларнинг йўқ қилингани ҳақида расмий хабар берди. Маълум бўлишича, жангариларни йўқ қилиш вақтида 6 нафар полиция ходимлари отиб ташланган.
6. Кеча, 22 май куни Қозоғистон ва Қирғизистон йўллари орқали Ўзбекистондан Новосибирск шаҳрига юкхонасида деярли 20 тоннага яқин гилос билан йўл олган юк автомобили керакли хужжатларни расмийлаштирмагани ҳамда санитария қоидаларига риоя қилмаганлиги учун ортига қайтарилди.