Ўсмир йигит севган қизи билан учрашув чоғида кутилмаганда тоби қочган ва шифохонага етказилган. Бироқ...
“Ўғлим билан тушилган сўнгги сурат. Жойинг жаннатда бўлсин, Сашуля”, деб ёзади у.
Бир неча соат аввал эса, Разин Instagram'даги саҳифасига ўғли Александрнинг суратини илова қилди ва қуйидагиларни ёзиб қолдирди:
“Менинг ўғлим Александр Разин (20.01.2001-10.03.2017). Бу йўқотиш туфайли қалбимдаги оғриқнинг чеки йўқ. Яқинларимга таъзиялари, қўллаб-қувватлаганлари учун миннатдорчилик билдираман”...
Маълумотларга кўра, ўсмир йигит 10 март куни севган қизи билан учрашувга чиққан. Кутилмаганда тоби қочган Александр зудлик билан шифохонага етказилган. Бироқ, орадан 2 соат ўтиб, бемор жон берган.
Россияда Андрей Александрович Разинни сиёсатшунос, қўшиқчи, мусиқий продюсер сифатида яхши танишади. Александр 2001 йили, Разиннинг учинчи турмушидан туғилган фарзанд эди.
Ижтимоий тармоқдаги маълумотларга кўра, ўсмир спорт билан мунтазам шуғулланган, мотоциклда сайр қилишни, дўстлари билан турли давлатларда дам олишни ҳуш кўрган.
Сўнгги хабарларга кўра, айни вақтда Разиннинг ҳам саломатлиги яхши эмас. 16 ёшли ўғлини йўқотгани унинг соғлиғига жиддий салбий таъсир ўтказмоқда.