Маълум бўлишича, ҳайкал топилган ҳудудда қадимда Рамзес II сулоласи вакили Фиръавн XIX шарафига қурилган ибодатхона бўлган.
Маълумотларга кўра, ҳайкалнинг умумий узунлиги 8 метрни ташкил қилади.
Воқеа жойига етиб келган архелоглар ушбу ҳудуддан ҳайкалнинг боши, тожи, ўнг қулоғи ва кўз қисмини олиб чиқишди.
Тахминларга кўра, ҳайкал кварцдан ясалган.
Миср-Германия археологик миссияси раҳбари Айман Ашмавининг сўзларига қараганда, Ал-Матария туманидаги ҳайкал топилган ҳудудда қадимда Рамзес II сулоласи вакили Фиръавн XIX шарафига қурилган ибодатхона бўлган.
Кейинчалик ушбу ибодатхона бузилиб, унинг қолдиқлари турар жой биноларини қуриш учун ишлатилган.
Олимлар Фиръавннинг айни ҳайкали бўлакларга бўлиб ташланганини таҳмин қилишмоқда.
Миср Маданият вазирлиги эса топилмани мамлакат тарихидаги энг аҳамиятли кашфиёт, деб атамоқда.
Маълумот учун, яқинда ушбу ҳудудда Фиръавн Сети II нинг 80 сантиметрлик ҳайкали топилган эди.