...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: АҚШда Google ёнди, Тошкентда кучли ёмғир, Назарбеков эса клип олиш билан банд


10:33, 19.05.2017 Олам
 4 928

Жиззахда рашқ алангасида ёнган эр ўз рафиқасини пичоқлаб қўйди

 
Жиззахда рашқ алангасида ёнган эр ўз рафиқасини пичоқлаб қўйди
 
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ўзининг янги “Мангуберди” қўшиғига клип суратга олдирмоқда.
 
Telegram мессенжери Bot Payments онлайн-тўловлар функциясини ишга туширди. Маълум бўлишича, Россия учун ‘Яндекс.Деньги’, Qiwi, Ўзбекистон учун Payme онлайн-тўловлар дастурлари мессенжернинг кейинги версияларида қўшилиши кўзда тутилган.
 
Бухорода 10954 нафар мухлис қаршисида бўлиб ўтган “Бухоро” – “Навбаҳор” учрашувида 3:3 ҳисоби қайд этилди. Қизиқарлиси, учрашув ҳаками Темур Тўхтасиновнинг иши ЎзПФЛ томонидан 7,2 балга баҳоланди. Бунга асосий сабаб сифатида ҳакамнинг меҳмонлар дарвозасига учта пенальти, танаффусда мураббийларнинг четлатилиши ҳамда ўйин вақтида футболчиларни четлатганини тушуниш мумкин.
 
АҚШ нинг Калифорния штатида Google’нинг йилда бир марта ўтказиладиган матбуот анжумани вақтида ёнғин содир бўлди. Маълум бўлишича, ёнғин аввал бино ошхонасида юзага келган. Ҳодиса туфайли уч киши енгил тан жароҳати олган.
 
Наманган шаҳридаги “Шодиёна” тантаналар мажмуасида “Президент эътибори – мурувват тадбирларида” шиори остида Наманган, Норин, Мингбулоқ ва Косонсой туманларидан 15 жуфт келин-куёвнинг никоҳ тўйи ўтказилди.
 
Кучли ёмғир ёғиши туфайли Гаити оролида 5 киши ҳалок бўлди, 19 киши бедарак ғойиб бўлган. Оролда яшовчи хонадон соҳиблари ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлишмоқда.
 
Тошкент шаҳрида кучли ёмғир кузатилди. Ёғингарчилик оқибатида Тошкентдаги айрим автомобиль йўллари сувга тўлиб, кўлмаклар юзага келди. 
Акмал Эшонхонов

Теглар:Жиззах Озодбек Назарбеков Telegram Бухоро Наманган АҚШ Google Гаити 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!