Халқаро бокс ассоциацияси президентлиги учун номзодлар маълум бўлди.
AIBA президентлиги учун ариза топшириш 23 сентябрь куни якунланган. Ташкилот раҳбари сайланадиган конгресс 2-3 ноябрь кунлари Москвада бўлиб ўтади.
“Ғафур Раҳимов ва Серик Конакбаевлар номзоди илгари сурилди”, - деган Кремлев.
Аввалроқ, Халқаро олимпия қўмитаси Раҳимовга ташкилот президентилиги учун номзодини илгари сурмасликни таклиф қилган. Акс ҳолда бокс Олимпия ўйинлари дастуридан чиқарилиши мумкинлигини таъкидлаган.
Бунга Раҳимовнинг АҚШ Давлат департаменти санкциялар рўйхатига киритилгани сабаб бўлган. Шунингдек, Америка Молия вазирлиги ҳам Раҳимовнинг АҚШ долларларида ҳар қандай молиявий амалиёт ўтказишини тақиқлаган.